Декрет”дан сўнг йиллик меҳнат таътилига чиқишим мумкинми?

”Декрет”дан сўнг йиллик меҳнат таътилига чиқишим мумкинми?

Савол❓Мен ихтисослаштирилган мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Январь ойида декритга чиққандим. 8- майда декрит таътилим тугайди. Ишга чиқмай 10 майдан отпускага ариза ёзсам бўладими. Рахбарим юқ ёки ишга чиқ ёки 2 йиллик ўз ҳисобингдан татил ол деёптилар. Шу тўғрими?

     ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 400-моддаси «Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.«

      Юқоридаги нормага асосан сиз ҳомиларлик ва туғиш таътилидан сўнг, йиллик меҳнат таътилига чиқишингиз мумкин.

      Агар сизни йиллик меҳнат таътилига чиқармаса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак. Улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга йиллик меҳнат таътилига чиқишизда амалий ёрдам беради.
     

Manba: @Huquqshunos_yordami telegram kanal