❓ Салоҳиятли ёш шифокорларга қанча миқдорда ойлик устама тўланади
Савол❓Ман олий тоифали врач педиатрман. 2011 йилда бакалаврни 2023 йилда педиатрия иши мутахасислиги буйича oрдинатурани тугатганман.Хозирда шошилинч кабул булимида педиатр булиб ишлиман. Янги битирувчи шифокорларга устама бериш тугрисидаги конунга кура мен устама олишга хаклиманми. Агар олсам утган ойлар учун хам тулаб беришадими. Олдиндан рахмат
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом (16.01.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3416) 9-бандига кўра янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар белгиланади.
Энди қаранг! низомнинг 14-бандига кўра салоҳиятли ёш шифокорлар учун 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар уларнинг биринчи уч йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланади.
Бунда янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар учун ҳар ойда:
➡️биринчи йил учун — 1 миллион сўмдан;
➡️иккинчи йил учун — 750 минг сўмдан;
➡️учинчи йил учун — 500 минг сўмдан махсус ойлик устамалар белгиланади.
Мазкур низомда “салоҳиятли” ёш шифокорнинг қандай бўлиши яъни унга қандай талаблар қўйилиши белгиланмаган.
Шу туфайли янги иш бошлаган шифокорларни мазкур тоифага киритиш ва уларга устама бериш мумкин. Лекин сизни ёшингиз 30 ёшдан катта бўлса, сизга ушбу устама пули тўлаб берилмайди, сабаби 30 ёшдан катталар ёш ҳодим ҳисобланмайди.