”Декрет”га кетган ходимнинг иш ўрни (лавозими) қанча муддатгача сақланади?
Caвол❓Мен ўриндош бўлиб ишга киргандим. Мен ўрнига кирган ходим туғруқ таътилига чиққан. Яқинда улар оилавий Греeн Чард ютиб олишди. Яқинда Америкага учиб кетишади. Саволим: бошқа давлатнинг фуқаролигини олиб туриб ҳам 3 йилдан сўнг ўз ишига қайтмоқчи бўлса, иш ўрни сақланадими? Мен ўриндошлигимча қолиб, қайтмоқчи бўлган вақтида бўшатиб бераманми?
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 405-моддаси 5-қисмига асосан, Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.
Юқоридаги қоидага асосан, бола парваришлаш таътилида бўлган ходимнинг ўрни фарзанди 3 ёшга тўлгунига қадар сақланади. Агар ходим фарзанди 3 ёшга тўлгандан сўнг ишга қайтмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилади.
Агар ходим фарзанди 3 ёшга тўлгунига қадар ишга қайтса, сиз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади. Ходимнинг ўрнини бўшатиб беришиз керак бўлади.
@Huquqshunos_yordami