Директоримизда фойдаланилмаган 3 йиллик таътили йиғилиб қолди, шуни ёпиш керак деяпти, қисқа муддатга таътил олиб ёпиш иложи борми?

savol
savol

Жавоб: Меҳнат кодексининг 217-моддасига кўра, ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги 21 календарь кунни ташкил этади. Бу минимал таътил муддати бўлиб, ушбу муддатдан кам таътил берилиши мумкин эмас. 234-моддага кўра, ушбу 21 кунлик минимал таътилни пулли компенсация билан алмаштириб бўлмайди.

 Сизда 3 йиллик фойдаланилмаган таътил йиғилиб қолган, яъни ҳар йили учун камида 21 кундан, жами 63 календарь кун (агар қўшимча таътиллар бўлмаса). 

 Агар сиз қисқа муддатли таътил олиб, қолган қисмини пулли компенсация сифатида епишни хоҳласангиз, қуйидагиларни инобатга олиш керак:

 1) Қисқа муддатли таътил олиш: ходим бир йиллик таътилнинг 21 кунидан фойдаланиб, қолган кунлар учун (2 йиллик, яъни 42 кун) пулли компенсацияга алмаштиришни сўраши мумкин. Бу иш берувчи билан келишувга боғлиқ бўлади.

 2) Пулли компенсация: Меҳнат кодексининг 234-моддасига кўра, 21 кунлик минимал таътилдан ташқари қисм учун компенсация тўланиши мумкин.

 Шуни эътиборга олишингиз керакки, сизнинг ҳолатингизда таътил берилишини уч йилга кечиктириш қонунбузилиши саналади. Ва бу иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади.  

 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖтК)нинг 49-моддасига кўра, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солиниши мумкин.

     @Huquqshunos_yordami 

  ❓Алимент тўловчилар четга чиқиши қонунан тақиқланганми?