Имтиёзли таълим кредитлари — талабалар учун имконият

savol
savol

Имтиёзли таълим кредитлари — талабалар учун имконият

  Талаба кирган университет давлат, нодавлат ёки хорижийми фарқи йўқ, Ўзбекистонда бўлса бўлгани. Бироқ ўтган ўқув йилидан бошлаб фақат кундузги таълимда ўқиётган бўлиши керак. 

  “Суперконтракт” асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга ҳам имтиёзли таълим кредити ажратилмайди. 

  Кредит олувчининг даромадга эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида шартнома имзолаши мумкин. 

   ➡️Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин. 

    ❗️Муҳим: кредит миқдори талаба ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан берилади.

   Фоиз ставкаси — 13,5-14 фоиз, Марказий банк асосий ставкаси пасайса, имтиёзли таълим кредити фоизи ҳам пасаяди. 

   Таълим кредити қизлар ва аёллар учун фоизсиз ажратилади. Давлат олий таълим муассасаларига магистратурага кирган аёлларнинг контракти тўлиқ давлат томонидан қопланади. 

   Таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?

— Ариза
— Мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат
— Кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта)
— Университет билан тузилган шартнома

    “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

     Муҳим: 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими (talim-krediti.mf.uz) ва my.gov.uz орқали топшириш мумкин бўлди. 

   Бундан ташқари иккинчи курсдан юқори талабаларнинг баҳолари паст бўлган (ўртача “3”дан паст) тақдирда таълим кредити кўпи билан тўлов шартноманинг 80 фоизи миқдорида ажратилади. 

Айни пайтда қуйидаги 4 та банк имтиёзли таълим кредити ажратаётганини маълум қилди:

Агробанк

Ҳамкорбанк
МКБанк

Саноатқурилишбанк
Бизнесни ривожлантириш банки
ОФБ (https://ofb.uz/uz/credits/student-loan/)
Туронбанк (https://turonbank.uz/ru/private/crediting/obrazovatelnye-kredity/)
Асакабанк (https://asakabank.uz/uz/physical-persons/credits/talim-krediti)

      @Huquqshunos_yordami

  Аввалги йилларда қолиб кетган таътилларни фойдаланса бўладими?