Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиши мумкинми?

Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиши мумкинми?

Савол❓Мен боғчада ишлайман бизга ставка бўйича қисқариш келди ёши катталарди 0,25 ставкасидан қисқарди бизни 0,50 ставкамизи қисқартиришди шунда бизни 0,50 ставкамизни ёрдамчи тарбиячи лавозимидан тарбиячи лавозимга ўткизишди бизни ставкамизни шуларга беришди бизни розилигимизни сурашмади
Биз қаршилик курсатишга хақимиз борми
?

      ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Ставкани камайтириш бу меҳнат шартномасига ўзгаритириш киритиш демакдир. Бунда шартнома икки тарафнинг ўзаро келишуви ёки қонуний асослар бўлганда ўзгатирилади.

      Меҳнат кодексининг 133-моддасида меҳнат шартларининг ўзгариши меҳнат шартномасини ўзгартириш асосларидан бири эканлиги қайд этилган. Сиздаги вазиятда иш ставкаси ҳам меҳнат шартлари тоифасига кириши ушбу кодекснинг 134-моддаси мазмунидан англашилади.

     Меҳнат кодексининг 137-моддаси биринчи қисмига мувофиқ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, иш берувчи ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини давом эттираётганида ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли.

     Демак, МТТ мудираси фақат юқоридаги ҳолатлардагина меҳнат шартларини сизларнинг розилигингизсиз ўзгартира олади, холос. Бунда ҳам сизларни камида икки ой олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт. Ушбу шартларга риоя қилмасдан иш ставкангизни камайтириши меҳнат қонунчилигининг бузилишига олиб келади.

     Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар сизларнинг иш ставкангизни қисқартириш тўғрисида 2 ой олдин огоҳлантирмаган бўлса, Мазкур масала бўйича туман адлия бўлимига, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ва туман прокуратурасига зудлик мурожаат қилишингиз лозим.
      @Huquqshunos_yordami

  Ҳодим йиллик меҳнат таътили даврида чет элга чиқиши мумкинми?