Йиллик меҳнат таътилидан чақириб олинган ҳодим,фойдаланилмай қолган таътил кунлари учун пуллик компенсация талаб қилиши мумкинми?

Йиллик меҳнат таътилидан чақириб олинган ҳодим,фойдаланилмай қолган таътил кунлари учун пуллик компенсация талаб қилиши мумкинми?

CаволМен 4 йил давомида меҳат таътилига буйруқ асосида таътилга чиқарилганман. Лекин таътил даврида менга иш берувчи буйруқ асосида қўшимча вазифалар юклаган ва мен меҳнат татилидан фойдаланмаганман. Мен фойдаланилмай қолган таътил учун пуллик компенсация олишим мумкинми

       ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 232-моддаси Ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш ҳақида. Унга кўра:

      Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 230 ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.

      Юқоридаги қоидага асосан Сизга фойдаланилмаган таътил кунларингиз таътилга чиққан йилингизда ёки кейинги иш йилида берилиши керак эди. Шу сабабли, Сизга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланмасдан қайтган кунларингиз учун пуллик компенсация пули тўлаб берилмайди.
      @Huquqshunos_yordami

  Ҳодим йиллик меҳнат таътили даврида чет элга чиқиши мумкинми?