Менга ҳадя қилинган машинада хотинимнинг улуши борми?

Менга ҳадя қилинган машинада хотинимнинг улуши борми?

Савол?Турмуш ўртоғим билан никоҳимиз даврида отам менга машина совға қилган эди. Турмуш ўртоғим билан айрим сабабларга кўра ажрашганмиз. Ҳозирда собиқ турмуш ўртоғим автомашинадан улуш талаб қиляпти. Бу тўғрими?

Жаваб: Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 25-моддасида: “Эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулки эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади”, деб белгиланган.

     Демак, ҳадя тариқасида берилган ҳар қандай мол-мулкдан улуш талаб қилиш нотўғри.  

      @Huquqshunos_yordami

  Ёш фарзандлари бор оналарга қонунчиликда қандай имтиёзлар белгиланган?