❓ Мен 27-майда миллий сертификат олдим. 50 фоиз устама меҳнат таътили пулига қўшиб ҳисобланадими?
Cавол❓Мен 27- майда миллий сертификат олдим. 50 фоиз устама меҳнат таътили пулига қўшиб ҳисобланадими? Эконамист қўшиб ҳисобланмайди. Сентябрдан қўшилади деяпти. Сертификат генерация бўлган кундан ҳисобланмайдими?
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.
Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).
Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12 га бўлинади.
Айнан шу қоидага асосан, ходимнинг иш жойидан олган барча тўловлари, иш ҳақи, устамалар, моддий ёрдам, мукофот пули, моддий рағабатлантириш суммалари ўртача иш ҳақини ҳисоблашда инобатга олинади.
Энди қаранг! Бунда Меҳнат кодексининг 218-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига биноан ўқитувчиларга 56 календар кунидан иборат таътил берилади ва таътилнинг 48 кунига таътил пули тўланади.
Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда ходим 12 ойдан кўп ишлаган бўлса, унинг таътил пулини ҳисоблашда ходим таътилга чиқишидан олдинги 12 ойлик даврда олган барча тўловлари қўшилган ҳолда 12га бўлинади.
Бу вазиятда экономистнинг ҳаракатлари тўғри, Сиз сертификатни 27-май куни олганиз сабабли, сертификат учун олган устамангиз ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда инобатга олинмайди. Таътилдан сўнг, ишга қайтиб ишлаган кунлариз учун сизга миллий сертификатингиз учун устама пули тўланади.
@Huquqshunos_yordami