ОТМ талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш белгиланган

Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш белгиланган.

(https://lex.uz/ru/docs/5657191#5663414)▶️ Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (412 минг сўм);
🔹қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (206 минг сўм).

❗️Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

📝 Ариза бериш учун талаба белгиланган шаклдаги анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки ОТМининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топшириши лозим.

    @Huquqshunos_yordami

  Xotin-qizlarga berilgan imtiyoz qanday hisoblanadi?