❓Таълим олиш учун берилган таътилларда иш ҳақи сақланмайдими?
Cавол❓Мен техникумда дарс бераман шу билан бирга сиртқи юналишда 4 курс талабасиман, хозирда уқишим бошланди 5 майдан 31 майгача Иш хақим сақланган холда уқишим бошланди, лекин мен 2 босқич талабаларига амалётда услубий рахбарман, 19 майдан уқувчилар учун амалёт бошланади бу оралигда мен уқишда буламан ва кунига 6 соатдан амалиёт учун соат ёзилади амалиёт соатим стафкамга кирган агар мен 10 кун амалиётда булмасам 60 соат ёқотаманми шунда отпуснойимга хам тасир курсатадими ёки шартнасми шунга менга ёрдамингиз керак
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 385-моддаси
▫️Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:
▫️олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга — камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
☝️Юқоридаги қоидага асосан таълим олиш учун олган таътилингизда, сизнинг ўртача ойлик иш ҳаққингиз сақланади. Ўртача ойлик иш ҳаққизга сизга иш ҳақи сифатида тўланадиган барча тўловлар яъни дарс соати учун ва амалиёт раҳбари бўлганингингиз учун тўланадиган иш ҳақи ҳам ҳисобга олинади. Шу сабабли, Сиз таълим олиш учун олган таътилингизда ҳеч нарса йўқотмайсиз.