Таълим ташкилотларининг  бир туридан бошқа турига ўтганда олинган малака тоифаси сақлаб қолинадими?

Таълим ташкилотларининг  бир туридан бошқа турига ўтганда олинган малака тоифаси сақлаб қолинадими?

CаволМен коллеждан  тасвирий фаолият методикаси фанидан атестатсиядан  ўтиб 86 бал билан 1 тоифа олганман.    Хозирги кунда мактабда тасвирий санат фанидан дарс бераман .Мактабда шу фандан  тоифамга хақ оламанми ?
Ахир «Тасвирий фаолият методикаси»  «ТАСВИРИЙ САНЪАТ» фанининг асоси ҳисобланадику ? Лекин тест саволлари шунда фақат тасвирий санат ва чизмачилик фанидан бўлган.методикадан болмаган.


      ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-центабрдаги 572-сон қарорига 1-ИЛОВА сифатида тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 17-банди Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.

      Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчиси лавозимига, биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчиси лавозимига, олий малака тоифаси — бош ўқитувчиси лавозимига тенглаштирилади.

      Юқоридаги қоидага асосан сизни коллежда олган етакчи ўқитувчи тоифангиз умум таълим мактабида 1 тоифа сифатида тан олинади. Тасвирий санъат ва тасвирий фаолият методикаси фанлари битта фан ҳисобланиб, ўрта таълим мактабларида тасвирий санъат фани, коллежларда эса тасвирий фаолият методикаси деб номланади. Юқоридагиларни инобатга олиб, сизга биринчи тоифали ўқитувчи сифатида ҳақ тўлаши керак. Иш берувчи сизга биринчи тоифали ўқитувчи сифатида иш ҳақи тўлашдан бош тортса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга амалий ёрдам беради.   

   @Huquqshunos_yordami

  Ўқувчи доимий равишда дарс қолдирса нима қилиш керак?