УЙИМНИ СОТСАМ СОЛИҚ ТЎЛАЙМАНМИ?
Йўқ, тўламайсиз.
☑️Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра:
▪️солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар солиқ солинмайдиган даромадлар ҳисобланади. Яъни солиқ тўланмайди.
Лекин деган жойи бор…
☑️Юқоридаги моддада қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно қилинган:
▪️нотурар жойларни;
▪️ўттиз олти календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.
Яъни, агар турар-жойингизни номингизга ўтказганингиздан кейин уч йил муддат ўтмасдан қайта сотмоқчи бўлсангиз, унда солиқ ҳисобланади.Айни кунда, олганингиз ва сотганингиз ўртасидаги ижобий фарқдан 12% даромад солиғи ҳисобланади.
@Huquqshunos_yordami