Уч ёшга тўлмаган фарзанди бор ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмасми?

Уч ёшга тўлмаган фарзанди бор ходимни ишдан бўшатиш мумкин эмасми?

CаволМен Давлат Ишида яний туман бандлик бўлимида 5 йилга якин иш фаолия олиб келмокдаман. Мени 2 ёшга тулмаган фарзандим  бор. Бизга вазирликнинг буйруғига асосан аттестация ўтказилиши хабар беришди, ушбу аттестациядан мен утаолмадим, Эндиликда мени огохлантириш берилишини тушунтиришди.
Лекин мени 2 ёшга тулмаган фарзандим борлигини инобатга олишмаяпти.
Менга яний 2 ёшга тулмаган фарзанди бор ходимни меҳнат кодексида хукук имтиёзлари хакиди тушунтириб беринг. Меҳнат коддексида кайси модда ва қайси бандига асосан химояланган?


       ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Меҳнат кодекси 409-моддасига кўра, 3 ёшгача боласи бор аёл ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга фақат ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 1, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади.

     Яъни 3 ёшгача боласи бор аёл ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузса меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкин бўлади.

     Демак, Сизни 3 ёшга тўлмаган фарзандиз борлиги учун аттестациядан ўта олмаганиз учун яъни малакангиз етарли бўлмаганлиги сабаби билан сизни ишдан бўшата олмайди, шу сабабли, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга иш ўрнизни сақлаб қолишизда амалий ёрдам беради
     manba: @Huquqshunos_yordami telegram kanal