❓ Ходимларга меҳнат таътили таътиллар графигида белгиланган ойда бериладими?
Савол❓Мен Туман Тиббиёт бирлашмасида ҳамшира булиб 7 йилдан бери ишлайман меҳнат таътилига чиқмоқчи эдим лекин кадр 11ой булса келасиз деб аризамни қабул қилмади олдинги меҳнат таътилим октябрь ойида олган эдим,олдинлари 6 ойдан кейин меҳнат таътилига чиқар эдик,ҳозир эса 11ой булгани юқ дейди шунақа булиши мумкинми❓
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 228-моддаси иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътилини бериш тартиби ҳақида.
Унга кўра: Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади.
▫️Таътиллар жадвали календарь йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.
▫️Ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
◻️Ходимнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак:
▫️аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
▫️болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга ушбу таътильдан олдин ёки кейин;
▫️ўн тўрт ёшга тўлмаган бир ёки ундан ортиқ нафар болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
▫️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
▫️1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
▫️ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
▫️ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
▫️“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга;
▫️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд бошқа ички ҳужжатларда белгиланган ҳолларда бошқа ходимларга.
▫️Ишлайдиган эркакларга ҳар йилги меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади.
Жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 228-моддасига мувофиқ сизга меҳнат таътили таътиллар графигида белгиланган ойда берилади. Агар сизни меҳнат таътили олиш муддатиз таътиллар графигида май ёки июнь ойида белгиланган бўлса, май ойи охири ёки июнь ойи бошларидан бошлаб йиллик меҳнат таътилига чиқишингиз мумкин.
Агар Сизда Меҳнат кодексининг 228-моддаси 4-қисмида белгиланган имтиёзлардан бири мавжуд бўлса, истаган вақтингизда йиллик меҳнат таътилига чиқишингиз мумкин.
@Huquqshunos_yordami