Ёзги соғломлаштириш даврида фойдаланиладиган анжом ва жиҳозлар:

Ёзги соғломлаштириш даврида фойдаланиладиган анжом ва жиҳозлар:



У сув, лой ва қум билан ўйналадиган елим ўйинчоқлар;

У қўл ювиш учун сув, бир марталик сочиқчалар, чиқиндилар учун
челак;

У  шамол уйинлари учун жихозлар (айланалар, қоғоз пирпираклар,
ленталар);

У воқеабанд ва театрлаштирилган ўйинлар учун жиҳоз ва
қўғирчоқлар;

/ спорт ўйинлари учун жиҳозлар (халкалар, кеглилар, бадминтон,
арқончалар, ҳар хил катталикдаги тўплар);

У стол босма ўйинлари;

У табиат қўйнида меҳнат қилиш учун керакли жиҳозлар тўплами
(куракча, белкурак, супурги, ҳокандоз, хаскаш, сув сочадиган жўмракли
челакчалар);

У қўл меҳнати учун керакли ашёларнинг қоғоз қутиларда бўлиши
(рангли ва рангсиз қоғозлар, бўёқ, пластилин шаблон—андозалар, бўяш
учун китобчалар, сочиқчалар);

И. сайрда намойиш этиш ва ҳикоя қилиб бериш учун бадиий
адабиётлар;

У енгил тўшама, ширма ва пардалар.

Ташқарига олиб чиқиладиган жиҳозларнинг хавфсизлиги (синган,
тешилган жойларини йўқлиги) текширилиб, ҳар куни сайрдан кейин
ювилади, қуритилади ва қути ёки саватларга жойланади. Сайрдан сўнг ҳар
бир жиҳоз кўздан кечирилади.

Сайр ва ўйинлардан сўнг айвонча, майдонча ва болалар уйчалари
тозаланади, сув билан ювилади.

Қум сақланадиган жойлар доимо тозаланиб, қум эланиб, нам ҳолатда
сақланиши таъминланади, ўйнаб бўлингандан сўнг қум устини ғилофи
билан беркитиб қўйилади.

Мактабгача таълим ташкилотда  ёзги дам олиш даврига тайёргарлик
барча ходимлар томонидан ўз лавозим вазифаларига мувофиқ амалга
оширилади.