❓ Ҳодим йиллик меҳнат таътили даврида чет элга чиқиши мумкинми?
Савол❓Мен боғчада тарбиячи бўлиб ишлайман отпуска вақтида чет элга чиқмоқчиман шунда менга отписной пули тўланадими. Қўшимча ўз ҳисобимдан отпусной олсам бўладими?
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 233-моддаси Ходимга ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш ҳақида.
Унга кўра: Ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди.
Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Меҳнат кодексининг 241-моддаси Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби ҳақида.
Унга кўра: Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.
Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ йиллик меҳнат таътилига чиққан вақтингизда сизга таътил пули ўртача ойлик иш ҳаққингиздан кам бўлмаган миқдорда тўлаб берилади. Сиз йиллик меҳнат таътили вақтида истаган чет давлатингизга чиқишингиз мумкин. Сиз чет давлатга чиқсангиз ҳам сизга йиллик меҳнат таътили пули ўз вақтида тўлаб берилади.
Меҳнат кодексининг 241-моддаси 2-қисмига асосан иш берувчининг розилиги билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда ўз ҳисобизда 3 ойгача бўлган вақтга таътил олишингиз мумкин.
@Huquqshunos_yordami