❓2019-ўқув йили таътили пулини талаб қилиш ҳуқуқим борми?
Cавол❓Мен ўқитувчи бўлиб ишлайман.2019 йил апрель ойида декрет таътилига чиқиб ,сентабр ойида ишга тушдим.Шу ўқув йили учун мен таътил ҳам ,таътил пули ҳам олмадим.Шу таътилни олмасдан пулини тўлаб беришларини сўраб мурожаат қилсам бўладими?
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 214-моддаси Ходимнинг таътил олиш ҳуқуқини таъминлаш кафолатлари ҳақида.
Унга кўра: Иш берувчи:
ходимларга қонунчиликда кафолатланган таътиллар бериши;
ходимларга давомийлиги қонунчиликда кафолатланганидан кам бўлмаган таътиллар берилишини таъминлаши;
таътиллар бериш тартибига риоя этиши;
ходимларга жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган таътиллар соҳасидаги қўшимча ҳуқуқ ва кафолатларни бериши шарт.
Юқоридаги қоидага асосан иш берувчи ходимга йиллик меҳнат таътили бериши шарт. Сиз иш берувчига меҳнат таътили учун ҳақ тўлаб, лекин ишни давом эттириш талабини қўя олмайсиз. Агар иш берувчи сизга таътил олишингиз учун шароит яратиб бермаса, иш берувчи Маъмурий жавобгарликка тортилади
Manba: @Huquqshunos_yordami telegram kanal