Савол❓Мен яқинда фарзандли бўлдим суюнчи пулини оламанми ёки йўқми мактабда ишлайман.
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”) 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанди учун барча аёлларга тўланади.
Иккинчи фарзанди учун эса фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.
Янги тартибга кўра, “суюнчи пули” олиш учун фуқаро Давлат хизматлари марказига (ДХМ) бориб, ариза ёзади. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДXП) рўйхатдан ўтиб, сўровномани тўлдиради ва уни электрон шаклда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юборади. Кейин агентлик нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш бўйича қарор қабул қилади.
Биринчи фарзандингиз бўлса суюнчи пули берилади