❗️Чиқинди Хизмати кўрсатилмаган жойларда қарз ҳисобланмайди
Сўраган эдингиз… — чиқиндилар хизмати бўйича жавоблар
1️⃣ Савол: «Олис туманда чиқинди машинаси ўз вақтида келмайди. Шунда ҳам қарздор бўламизми?»
➡️ Жавоб: Йўқ. Агар чиқинди ташувчи машиналар GPS орқали белгиланган хизматни кўрсатмаган бўлса, сизга ҳисобланмайди. Бу тизим босқичма-босқич жорий этилади.
2️⃣ Савол: «Тоғли ҳудуддамиз, санитар тозалаш хизмати йўқ. Бизга ҳам қарз ҳисобланадими?»
➡️ Жавоб: Йўқ. Бу тартиб санитар тозалаш хизмати кўрсатилган жойлардагина амал қилади ва 2025 йил июлидан шаклланган қарздорликларга тааллуқли бўлади.
3️⃣ Савол: «Айрим чиқиндиларимизни махсус техника қабул қилмайди. Бу тўғрими?»
➡️ Жавоб: Ҳа, тўғри. Қуйидаги чиқиндилар қабул қилинмайди:
— Қурилиш материаллари (ғишт, гипсакартон, қум);
— Нефт маҳсулотлари, мой, бўёқ;
— Электр лампалар, аккумуляторлар;
— Катта ҳажмли буюмлар (мебел, эшик, матрас);
— Электрон ва тиббиёт чиқиндилари.
4️⃣ Савол: «Кўчаларга чиқинди қутилари қачон ўрнатилади?»
➡️ Жавоб: Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 787-сон қарори асосида амалга оширилади.
Хулоса: Хизмат кўрсатилмаган жойларда қарз ҳисобланмайди. Ҳар бир тўлов GPS орқали аниқланади.