Ёш фарзандлари бор оналарга қонунчиликда қандай имтиёзлар белгиланган?

Ёш фарзандлари бор оналарга қонунчиликда қандай  имтиёзлар белгиланган?

Савол❓Давлат ишида ишлайман 3 та болам бор.  Оилавий шароитим туфайли 4 ойликдан ишга чиққанман. Ҳозирда 3 чи фарзандим 1 ёш 3 ойлик бòлди. Ишим 8.00 да бошланади.  Ёш фарзандим бўлганлиги сабабли ишга баъзида 5 минутга кечга қоламан. Шунга менда ишга кеч қолганлигим сабабли тушунтириш хати ёзишимни талаб қилишди. Менга биронхил имтиёзлар борми ёш фарзандим борлиги учун?

      ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:Меҳнат кодексида ёш фарзандлари бор оналарга қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

     Уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

      Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.

      Жамоа келишувлари, жамоа шартномалари ёки бошқа локал ҳужжатлар, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, бу кафолат бюджетдан ташқари ташкилотларда ишловчи аёлларга татбиқ қилинмайди.

     Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади.

     Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади.

     Боласи бор аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин.Бу танаффусларнинг аниқ муддати ва уларни бериш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгилаб қўйилади.      @Huquqshunos_yordami

  Ота ёки она вафот этса уларнинг номидаги омонатни олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?