Hodim qancha muddatgacha «bezsoderjaniye» (ish haqi saqlanmaydigan taʼtil) olishi mumkin?

savol
savol
Cавол❓Мен қанча вақтга ўз ҳисобимдан таътил олишим мумкин?

Агар муддатдан ўтиб кетса,шартнома бекор бўладими? Қайтадан яна ишга қайтишга нима қилишим керак?

 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 241-моддаси Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби ҳақида. 

Унга кўра: 

 Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.

  Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

 Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан олти ойгача кўпайтирилиши мумкин.

  Юқоридагиларга асосан,

3 ойга ўз ҳисобиздан таътил олишингиз мумкин.

 Сиз билан тузилган меҳнат шартномаси сиз ишга ўз вақтида қайтмаганиз сабабли иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинади. 

  Иш ўрниз бўш бўлса, кадр орқали бўш иш ўрнига ҳужжатларизни топшириб ишга киришингиз мумкин.
  Директоримизда фойдаланилмаган 3 йиллик таътили йиғилиб қолди, шуни ёпиш керак деяпти, қисқа муддатга таътил олиб ёпиш иложи борми?