❓Биринчи турмуш ўртоғим вафот этган. Ҳозирда бошқа турмушим бор. Боламни биринчи турмушимнинг ота онаси билан кўриштирмасликка ҳаққим борми?
Cавол❓Мени 1 чи турмуш ўртоғим вафот этган. Қорнимда 6 ойлик эди болам. Ҳозир 2 ёшдан ўтди. Эримни ота онаси бола билан кўришарди касал бўлиб бермаганимдан кегин судга беришди. Туманда келиштурув бўлди рози бўлиб бердим лекин болага яхши қарамай таглигини ҳам алиштиришмагани учун бермадим ҳозир яна судга чақирябди боламни бермасликга қанчалик ҳақим бор. 2чи турмушга чиқганман ҳозир 7 ойлик ҳомладорман шу ҳолатимда ҳам судга боришга мажбурманми. Судга ҳолатим ҳақида қоғоз олиб борсам судни тугриқдан кегинга сурилади дейишди. Шу тўғрими
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Оила кодексининг 77-моддаси Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туриш ҳуқуқи ҳақида.
Унга кўра: Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.
Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.
Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.
Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Юқоридагиларга асосан бобо ва буви бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Сиз суд мажлиси вақтида судьяга ҳомиладорлигиз тўғрисида маълумотнома тақдим этиб ишни кўриш жараёнини фарзандли бўлгунизга қадар бўлган вақтга тўхтатиб туришларини сўрашиз керак.