❓”Декрет пули” ни ҳисоблаш тартиби қандай ва декрет пулидан ҳам даромад солиғи ундириладими?
Cавол❓Хозирда олий малумотли тарбиячиман якинда декретга чикаман шунда декрет пули кандай туланади яни нечи ойлик иш хаки туланади шунда падаход налоглари ушлаб колинадими
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.
▫️Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).
▫️Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ҳамда устамалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.
✅ Бундан кўриниб турибдики, ходимга таътил пули ёки декрет пулини ҳисоблашда устамалар қўшилади.
💁♂ Энди қаранг! Декрет пули иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
▫️Бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.
❕Қоиданинг мазмуни шундан далолат берадики, ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун нафақани ҳисоблашда ходимнинг корхонада ишлаган даврда олган ҳар қандай тўловлари (бу тўловлар ичига ходимга берилган моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловлари, соатбай асосда олган иш ҳақи, шу жумладан барча устамалар ҳам киради) ҳисобга олиши лозим.
Солиқ кодексининг 369— моддасига асосан декрет пулидан даромад солиғи ундирилмайди.
Manba: @Huquqshunos_yordami telegram kanal