ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИ ФАҚАТ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНГАН ШАХСЛАРГА ТЎЛАНАДИ

🔰 Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захираларини шакллантиради:

▪️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▪️ оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар;
▪️ Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари;
▪️  муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар;
▪️ ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар.

✅ Бунда мажбурий захиралаш:

🔹 ходимлар умумий сонининг 3 фоизидан ошмаслиги зарур;

🔹 ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланади.

💸 Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан  ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади. Бунда:

🔸 ишсизлик нафақаси сўнгги 5 йилда камида 18 ой ишлаган шахсларга меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг улар 6 ой ичида мурожаат қилганда, уларнинг охирги 18 ойлик ўртача иш ҳақи ҳисобидан 3 ой давомида тўланади;

🔸 1-ойда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади;

🔸 2- ва 3- ойларда эса ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади.

🗓 Ишсизлик нафақасини такроран белгилашда дастлабки тайинланган нафақани олиш муддати тугагандан сўнг қўшимча равишда камида 12 ойлик иш стажи талаб этилади.

      @Huquqshunos_yordami

  Yangi olingan toifa qachondan boshlab kuchga kiradi? ( yoki Toifa Sertifikatlari qachon tarqatiladi?)