Ишчи гуруҳ аъзоси ўзига ўзи мукофот пули ёзиши мумкин эмасми?

Ишчи гуруҳ аъзоси ўзига ўзи мукофот пули ёзиши мумкин эмасми?

СаволМактабда директор уринбосари лавозимида ишлайман. 2024-йилда октябрь ойида давлат томонидан  мукофот пули олганман. Мукофот пулини 5 ой утиб кайтариб тулаш шарти куйилди. Сабаби ишчи гурух аьзоси хисобланаман. Ишчи гурух асосида мукофат пули  укитувчиларга тайинланган ва биз бунга имзо чекканмиз. Узимизга узимиз мукофат пули ёзиш мумкин эмас экан. Бизга 823 сонли карорнинг 15-16 бандлари асосида ундирилади  дейишди. Бунга бугалтериянинг канчалик хакки бор.

     ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-ИЛОВА сифатида тасдиқланган
«Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида«ги Низомнинг 15-банди  Ишчи гуруҳ мажлислари ишчи гуруҳ аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Бунда касаба уюшмаси ва умумтаълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчилар ота-оналари вакилларининг иштироки мажбурий ҳисобланади.

     ⚫️Ишчи гуруҳ қарори ишчи гуруҳ аъзоларининг оддий кўпчилик овоз бериши йўли билан қабул қилинади. Ишчи гуруҳ раҳбари барча аъзолардан сўнг овоз беради. Овозлар сони тенг бўлиб қолганда, ишчи гуруҳ раҳбарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

     ⚫️Ишчи гуруҳ аъзосининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, уни мукофотлаш ёки унга моддий ёрдам белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётган бўлса, ишчи гуруҳнинг мазкур аъзоси масалани кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмайди ҳамда бу ҳақида ишчи гуруҳ мажлиси баённомасида қайд этилади.

      ✅ Юқоридаги низомнинг 15-банди 3-қисмига асосан, ўзингизни мукофотлаш тўғрисидаги ишчи гуруҳ йиғилишида қатнашмаслигиз керак эди. Шу сабабли, текширувчиларнинг ҳаракати тўғри ҳисобланади

     Manba: @Huquqshunos_yordami telegram kanal