Неустойка тўлаш қандай шаклларда амалга оширилади?

Неустойка тўлаш қандай шаклларда амалга оширилади?

      Неустойка тўлаш турли шаклларда амалга оширилиши мумкин ва бу жараён ҳуқуқий муносабатларда муҳим аҳамият касб этади.

      Неустойка, асосан, шартнома шартларини бузганлик учун жавобгарликни таъминлаш мақсадида қўлланилади. Ушбу механизм орқали тарафлар ўртасидаги келишувларга оид бажарилмаётган мажбуриятларнинг ижроси таъминланади.

     Қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас.

     Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.
Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.

     Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.

     Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.

     Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

     Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин.

      @Huquqshunos_yordami

  Taʼlim darajasi yuqori boʻlmagan ("qizil") maktabga ishga kirish uchun nima qilish kerak?