Ота ёки онадан қолган меросни ўз номига расмийлаштириш тартиби қандай?

Ота ёки онадан қолган меросни ўз номига расмийлаштириш тартиби қандай?

Савол Отам оламдан ўтган.Мени бошқарувимдаги машина отамни номида.Онам ҳаёт.Акам,2 та опам ва 2 та укам бор. Мен машина қандай қилиб онамни номига ёки ўзимни номимга расмийлаштирсам бўлади.Мошина рақамини ўзида қолдирсам бўладими?

        ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига мувофиқ мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.

☝️Мана шу қоидага мувофиқ сиздаги вазиятда эрдан қолган мол-мулкларга фарзандлар ҳамда хотин ва эрнинг ота-онаси 1-даражали меросхўр ҳисобланади.

▫️Ушбу кодекс 1150-моддасига кўра 1-даражали меросхўларнинг меросдаги улушлари тенг саналади.  Шу қоидага кўра отангиз вафотидан кейин ундан қолган меросга онангиз ва фарзандлар 1-даражали меросхўр ҳисобланасизлар.

📑Отангиздан қолган меросни яъни машинани (уй-жой ва бошқа мол-мулкларни) онангиз ёки ўзизни номизга ўтказиш учун дастлаб мерос гувоҳномаси олиш талаб этилади.

▫️Фуқаролик кодекси 1146-моддасига биноан мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт. Фуқаролик кодексининг 1117-моддасига кўра кўчмас мулкка нисбатан мерос иши у жойлашган ҳудуддаги нотариус орқали очилади.

▫️Бунда меросни онангиз номига олиш учун меросхўрлар меросдан воз кечишлари керак. Фуқаролик кодексининг 1147-моддасига биноан меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли.

Бошқа меросхўлар меросдан онангиз ёки сизни номингизга воз кечадиган бўлса, ҳамма улуш онангиз ёки сизни номингизда тўпланади.

      ✅ Шундан сўнг машинани онангизни ёки ўзингизни номизга олишиз мумкин.

    Manba:  @Huquqshunos_yordami telegram kanal