Ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади?

ish haqi
ish haqi

💰Ўртача иш ҳақи — бу ходимнинг охирги 12 ой ичида олган меҳнатга доир даромадларининг ўртача миқдори ҳисобланади.

У хизмат сафари, меҳнат таътили, касаллик таътили, ўқишга кетиш, тиббий кўрик, вақтинча бошқа ишга ўтказиш ва бошқа ҳолларда керак бўлади.

Ҳисоблаш тартиби:

✅ Фаол ишлаган 12 ой ичидаги маош, устама ва мукофотлар жамланади.

❌Шахсий тўловлар (моддий ёрдам, йўлкира ва ҳ.к.) киритилмайди.

❌Ишланмаган кунлар (касаллик, таътил, туғруқ) чиқариб ташланади.

✅ Ўртача кунлик иш ҳақи = жами даромад / (12 ой х 25.3 кун).

❗️Агар ходим 12 ойдан кам ишлаган бўлса, ҳисоб расмий иш бошлаган кундан бошланади.

     @Huquqshunos_yordami 

  УЙИМНИ СОТСАМ СОЛИҚ ТЎЛАЙМАНМИ?