Мактаб директорининг ўз ўринбосарини ишдан бўшатиш ваколати борми?

Мактаб директорининг ўз ўринбосарини ишдан бўшатиш ваколати борми?

СаволМен 5 йилдан бери мактабда ЎИБДЎ. бўлиб ишлайман.Май ойидан мактаб директори озгарди.Кейинги ўқув йилидан ҳеч қандай асосларсиз мен билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми

     ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сон Фармонига кўра 2023-йил 1-сентабрдан бошлаб:

     умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.

      Мана шу асосга кўра эндиликда ўринбосарларни директор ўзи мустақил ишдан бўшатишга ҳақли.

     Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимининг малака талабларига кўра:

а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;

б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;

в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик стаж.

     Демак, ЎИБДЎ мана шу малака талабларига жавоб бериши керак. Агар мазкур талабларга жавоб бермаса, унда у билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 3-бандига кўра ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилишга ҳақли.

     Юқоридаги нормага асосан иш берувчи директор Сизни Меҳнат кодексининг 161-моддасида кўрсатилган асослардан бири билан ишдан бўшатишга ҳақли


     manba: @Huquqshunos_yordami telegram kanal