Ота ёки она вафот этса уларнинг номидаги омонатни олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Ота ёки она вафот этса уларнинг номидаги омонатни олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Савол❓Онам  банкка омонат қойгандилар,онам вафот этдилар ,биз онамнинг омонатларини қандай олишимиз мумкин.Яъни Омонатни олиш учун кандай хужжат талаб килинади

      ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига мувофиқ мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.

Мана шу қоидага мувофиқ сиздаги вазиятда онангиздан қолган мол-мулкларга (омонатга) фарзандлар ҳамда хотин ва эрнинг ота-онаси 1-даражали меросхўр ҳисобланади.

       Ушбу кодекс 1150-моддасига кўра 1-даражали меросхўларнинг меросдаги улушлари тенг саналади.  Шу қоидага кўра онангиз вафотидан кейин ундан қолган меросга  фарзандлар 1-даражали меросхўр ҳисобланасизлар.

     Онангиздан қолган меросни яъни омонатдаги пулни олиш учун дастлаб мерос гувоҳномаси олиш талаб этилади.

      Фуқаролик кодекси 1146-моддасига биноан мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт. Фуқаролик кодексининг 1117-моддасига кўра кўчмас мулкка нисбатан мерос иши у жойлашган ҳудуддаги нотариус орқали очилади.

     Бунда омонатни олишингиз учун меросхўрлар яъни бошқа фарзандлари мерос (омонат)дан воз кечишлари керак. Фуқаролик кодексининг 1147-моддасига биноан меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли.

      Бошқа меросхўлар мерос(омонат)дан сизни номингизга воз кечадиган бўлса, омонатдаги пулни сиз олишингиз мумкин.

Банкка, Паспортингизни ва мерос гувоҳномасини ҳамда омонат дафтарчасини тақдим этсангиз, сизга омонатдаги пулларни беради.

    Manba:  @Huquqshunos_yordami telegram kanal