1-МАВЗУ: «АЛПОМИШ» ДОСТОНИ

РЕЖА

  1. Халқ оғзаки ижодининг жанрлари ранг-баранглиги
  2. «Алпомиш» дўстлик, чин севгини улуғловчи асар
  3. «Алпомиш» достонидаги қаҳрамонлик ва инсонпарварлик
  4. Хулоса.

Маълумки, адабиёт ва саънат асарлари жамият тараққиётининг муайян
босқичларида унинг эҳтиёжлари туфайли юзага келиб, мазкур жамият
ҳаётини ифода этиб, акс эттириб, шу жамият билан бирга тараққий этади ўз
даврини яшаб кейинги авлодлар учун ҳам маънавий бойлик сифатида хизмат
қилади. Муайян ижтимоий жамият йўқ бўлиб кетиб, ўрнига янги бир
ижтимоий тузум келиши мумкин. Лекин адабиёт ва саънат асарлари йўқолиб
кетмайди, балки умуминсоний қарашларни акс эттириб, муаян даврга, халққа
мансуб бўлгани учун у тарихий ва абадийдир. Бу фикрларни ёзма адабиётдан
бирмунча аввалрроқ пайдо бўлган халқ оғзаки ижодига ҳам тадбиқ этиши
мумкин.
Айниқса, достонлар халқ оғзаки бадиий ижодининг энг йирик
жанрларидан бири ҳисобланади. Достон қаҳрамонларнинг ўзаро
муносабатлари ва кечинмаларини кенг кўламда тасвирловчи, ишқий ёки
фантастик мазмунга эга бўлган йирик ҳажмдаги шеърий асардир. Унда асар
ичида насрий парчалар ҳам берилган. Достонлар ҳалқнинг ўзи томонидан
айтилган халқ тарихидир. Достонлар ҳар бир тарихий даврнинг, ижтимоий
тузумнинг, халқ психологиясининг хусусиятиларини бадиий шаклда акс
эттиради. Достонлар халқ орасида яратилгани учун ижодкор халқ достонлар
орқали ўз орзу интилишларини, ҳис-туйғуларини ифодалайди. Достонлар
ҳажм жиҳатдан ҳам воқеликни акс эттириш жараёнларининг кенг ва
атрофлича талқин этилиши жиҳатидан хам фолъклорнинг бошқа жанрларига

5
нисбатан салмоқли. Шунинг учун ҳам достонларни баъзан халқ романлари
деб юритадилар.
Халқимиз орасида минг йиллар мобайнида сақланиб келинаётган мана
шундай достонларди бири бу шубхасиз «Алпомиш» достонидир. «Алпомиш»
қаҳрамонлик, ватанпарварлик, халқлар дўстлиги, биродарлик, чин севги ва
садоқатни куйловчи достондир. Бу достон қадим замонларда вужудга келиб,
асрлар давомида халқ бахшилари, шоирлар томонидан куйланиб,
такомиллашиб борди. Бу достон халқ бахшиларининг севиб куйлайдиган
асаридир. Бирорта ўзбек бахшиси йўқки, «Алпомиш» достонини завқ-шавқ
билан куйламаган бўлсин. Шунинг учун «Алпомиш» достонинг ўзбек шоир
ва бахшилари томонидан куйланиб келган ва фолъклоршуносликка ёзиб
олинган 30 дан ортиқ варинати бор.
Шуни айтиш керакки, «Алпомиш» достонининг Фозил Йўлдош ўғли
оғзидан ёзиб олинган варианти энг мукаммали, ўзбек ва бошқа ҳалқлари
китоблари орасида машҳури ҳисобланади. Мазкур достондаги воқеаҳодисалар Бойсун ва Қўнғиротда юз берганлиги айтилади. Қўнғирот
қабиласи энг қадимги қабилалардан бўлиб, у ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ ва
туркманларнинг уруғларидандир. Қўнғирот қабиласи асосан чорвачилик
билан шуғулланган улар Амударё ёқаси ва Бойсун кўли атрофида
кўчманчилик билан ҳаёт кечиришган. Достонда тасвирланган пойга
ўтказилган жой Бобохон тоғи Термиз яқинидадир. «Алпомиш» достоннинг
бошқа халқларда мавжуд бўлган вариантларида ҳам Амударё ёқаси, Бойсун
атрофи қайд этилади. Буларнинг барчаси «Алпомиш» достони Сурхандарё
томонларда яратилганлиги ва бошқа жойларга ҳам тарқалиб шуҳрат
қозонганини кўрсатади.
«Алпомиш» достони узоқ замонлардан буён айтилиб келингани учун
ҳам унда турли даврларга хос ижтимоий синфий муносабатлар ўз аксини
топган. Умуман қабилага, элга самимий муҳаббат, душманга ғазаб ва нафрат,
мардлик ва фидокорлик, оила бахти, самимий севги, дўстлик ва садоқат,

6
инсон ва адолат, осойишталик ва фаровонлик учун кураш достонининг
етакчи ғояси ҳисобланади. Бу ғоялар достоннинг бош қаҳрамонлари
Алпомиш ва Барчин севгиси саргузаштлари фонида ташкил этилади.
Достонда, шунингдек, Қалдирғоч, Қоражон, Тойчахон, Сурхайил кампир,
Ултонтоз ва Кўкалдош образлари яратилганки, буларнинг ҳар бири асар
сюжети ва композициясида муайян эстетик мақсадни очишдан катта ўрин
тутади. Бу образлар воқеаларнинг ривожланиши билан бирга ўсиб, тараққий
этиб боради, ҳар бир образ ўзига хос хусусиятни гавдалантиради.
Шундай қилиб, хулоса ўрнида айтиш мумкинки, халқимизнинг
қадимий ва шонли тарихи ўчмас бир достон бўлса, «Алпомиш» ана шу
достоннинг шоҳбайтидир. Бу мумтоз асар тарих тўфонларидан, ҳаётмамот синовларидан омон чиқиб, ўзлигини йўқотмаган халқимизнинг
бағрикенглик, матонат, олижаноблик каби эзгу фазилатлари ўз ифодасини
топганлиги билан ҳам биз ўсиб келаётган ёш авлод учун катта илм манбаи
бўлиб хизмат қилади. Шундай экан, биз қаҳрамонлик, инсонпарварлик,
ванпарварлик, вафодорлик, самимий дўстлик каби олижаноб ғояларни ўз
ичига қамраб олган «Алпомиш» достонини ўқиб ҳам маънавий, ҳам дунёвий
билмларни эгаллашамиз шубхасиз.

  G'azal shaydosiman. Mavzusida Rejali insho