❓Бошқа шаҳсга тегишли паспорт ёки ID картани олиб қўйиш ёҳуд гаров эвазига қабул қилишга нисбатан қандай жавобгарлик бор?
Cавол❓Эрим билан 1 йилдан бери бирга яшамаймиз лекин қонуний ажрашмаганмиз. Бир нафар вояга етмаган қиз фарзандимиз бор. Эрим қизимнинг хорижга чиқиш паспортини биздан олиб қўйган. Деярли барча қариндошларимиз Қозоғистон республикасида яшайди. Шунинг учун паспортни қайтаришини сўраганимда доим бермаслигини айтади. Бу қанчалик тўғри?
ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 223 прим 3-моддаси Паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёхуд паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани гаровга олиш ҳақида.
Унга кўра: Паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани шахслардан қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёхуд паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани гаровга олиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Паспорт, ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар — шахснинг мулки эмас, балки давлат мулкидир, шунинг учун уларни бошқа шахс гарови сифатида қабул қилиш ёки вақтинча олиб қўйиш мутлақо ман этилади.
Юқоридаги қоидага асосан, Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб қизингизни хорижга чиқиш паспортини олиб қўйгани учун эрингизни маъмурий жавобгарликка тортишларини ва паспортни олишда амалий ёрдам беришларини сўрашингиз керак.
Manba: @Huquqshunos_yordami telegram kanal