✍🏻 Фарзанд тарбиясида етти заҳардан эҳтиёт бўлинг:
❗️1. Бир бирига солиштириш.
Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади.
❗️2. Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш.
Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади.
❗️3. Масхаралаш.
Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади.
❗️4. Ортиқча эркалатиш.
Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади.
❗️5. Ортиқча тергаш.
Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади.
❗️6. Бепарволик.
Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади.
❗️7. Шижоатлантирмаслик.
Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.
Якинларингизга хам улашинг!